Манзура янги видеоклип суратга олдирди

Сана: 19.08.2018 1982 қайноқ

Манзура янги видеоклип суратга олдирди

Латофатли хонанда Манзура яқиндагина “Севиб адашдим” номли таронасини тақдим қилган эди. Қисқа фурсатда тингловчилар қалбини забт этган композиция учун хонанда видеоклип тасвирга олдирди. Тасвирга олиш ишлари пойтахтимизда ва тоғ ён бағриларида бўлиб ўтди. Хонанданинг сўзларига қараганда, ижодий гуруҳ жуда катта. Унда маҳоратли ёш ижодкорлар ҳам бор. Таниқли актрисалардан Ситора Алимжонова эса клипда бош ролни ижро қилди. Тез кунда томошабинларга ҳавола қилинадиган мазкур ижод намунаси ҳам хонанданинг омадли видеоклипларидан бири бўлади деб умид қиламиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг ва видеоклипни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol