Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Сана: 16.08.2018 4335 қайноқ

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Куни кеча Лола ва Беном гуруҳи янги дуэт устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ваъдага мувофиқ бу лойиҳа ҳақида батафсил тўхталамиз. Хонанда Лоланинг берган маълумотларига кўра, бу клип Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа бўлиб, у бизнинг паралимпиячиларимизга ва қаҳрамонларимизга бағишланган. Сентябрь сўнггида Осиёда бўлиб ўтадиган паралимпиячилар ўйинига қатнашадиган спортчиларни ушбу қўшиқ ва клип билан қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Қўшиқни Лола ва Беном гуруҳи ижро қилган. Таронани улар биргаликда яратишган бўлиб, "Биз бир жамоа" деб номланади. Биз ҳаммамиз бир жамоамиз, ким бўлишидан қатъий назар, у хоҳ чемпион бўладими, хоҳ оддий инсон фарқ қилмайди. Мусиқий асар Поп-рок йўналишида.

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Клип ҳақида тўхталадиган бўлсак, унда Лоланинг доимий ҳамкорлари иш олиб боришган. Клип режиссёри, сценарий муаллифи ҳам Лола. Тасвирчи Рустам Муродов. Бундай ташқари, либослар бўйича Ҳилола Шер ишлаган. Клипда бизнинг паралимпиячиларимиз илк бор суратга тушишган. Тасвирга тушириш ишлари 8 кун давом этди. Тайёргарлик кўриш эса уч ой мобайнида олиб борилди. Либослар, сюжет, графикачилар ижодкорлар билан бирга,ушбу вақт давомида пухта тайёргарлик кўришди. Премъера сентябрь ойининг бошида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Клипда таниқли актрисалардан Раъно Шодиева ва барча паралимпиячилар иштирок этган.

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

Лола ва Беном: "Биз бир жамоа"

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol