Беном гуруҳи "Чунки бу биз" гастрол турларига старт бериш арафасида

Сана: 14.08.2018 3368 қайноқ

Беном  гуруҳи "Чунки бу биз" гастрол турларига старт бериш арафасида

Серқирра ижодкорлардан иборат бўлган Беном гуруҳи мамнуният билан "Чунки бу биз" номли гастрол концерт турларига старт берилаётганини эълон қилишди. 2017 йилнинг февраль ойида бошланиб, 2018 йил 25 июль санасида ниҳоясига етган "Бир муҳаббат қиссаси" гастрол турлари жами 38 та манзилда ўтказилган эди. Барча дастурлар жонли ижрода бўлиб, унга 86000 мингдан зиёд томошабинлар ташриф буюришган. Жорий йилнинг 25-26 августидан бошлаб эса жонли ижродаги "Чунки, бу биз" киноконцерти Жиззах шаҳридан бошланиб, 3 сентябрь Нукус, 13 сентябрь Санк-Петербург, 16 сентябрь Москва шаҳарларида давомланади. Бу ҳали бошланиши, сабаби, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, АҚШ ва бошқа мамлакатлар ташкилотчилари билан гастрол концерт дастурлари борасида музокаралар олиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда улар "Беном - сенинг шаҳрингда" шиори остида концерт дастурларини тақдим этишни ва шиорга мос ижод қилишга бел боғлашган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol