Билол 2 йил кутилган таронасини тақдим қилди

Сана: 10.08.2018 3516

Билол 2 йил кутилган таронасини тақдим қилди

Истеъдодли хонанда Билол мухлисларини янги қўшиғи премьераси билан хушнуд қилди. Унинг навбатдаги таронаси "Шукур қилишни унутдим" деб номланади. Мусиқий асар илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан қарши олинди. Хонанда икки йиллик меҳнати самараси бўлган бу қўшиқ, халқимизга манзур келишига катта умид боғлаган. Композиция ҳаётий воқеалардан келиб чиқиб яратилган бўлиб, бизни қамраб олган оддий ҳақиқатларга қурилган ижод маҳсулидир. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи хонанданинг қаламига мансуб. Бастакор Нодир Эгамбердиев. Мусиқий безакчи Сардор Содиқов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol