Бунёдбек Саидовдан узоқ кутилган премьера

Сана: 06.08.2018 1424

"Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов узоқ кутилган таронасини премьера қилди. Қўшиқ "Қизил олма" деб номланади. Мазкур қўшиқнинг сўзи Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган бўлиб, бу шеърни куйга солиб аввал Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижро қилган. Эндиликда Бунёдбек Саидов талқинида ҳам тинглашингиз мумкин. Шунингдек "Қизил олма" қўшиғи учун видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Клипмейкер Сурожшоҳ Абдуллаев. Хонанда берган маълумотларга қараганда, у яна бир янги композицияга қўл урган. Хоразмча шевада куйланган тарона "Ҳўпирлама" деб номланади. Ушбу шўх қўшиқ ҳам тез орада премьера қилинади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol