Тез кунларда Шоҳруҳхон концертининг видеоси тақдим этилади

Сана: 30.06.2014 2025

Instagram тармоғида Шоҳруҳхон концертидан айрим лавҳалар тақдим этилганди. Бир неча сониялик видео мухлисларга маъқул келиб, тўлиқ видеоси тайёр бўлишини кутаётганлар учун ажойиб янгилик. 

Шу йил февраль ойида “Истиқлол” санъат саройида 2 кунлик катта шов-шувларга ва олқишларга сазовор бўлган Шоҳруҳхоннинг яккахон концертининг видеоталқинидан тез кунларда баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Тез кунларда Шоҳруҳхон концертининг видеоси тақдим этилади

“Сен кетма” дея номланган концертнинг монтаж ишлари ўз якунига етди. Энди фақат дастур дискларда тақдим этилишини кутиш керак, холос. 

Тез кунларда Шоҳруҳхон концертининг видеоси тақдим этилади

10 йиллик ижодий юбилей санани Шоҳруҳхон муносиб қарши олди дейиш мумкин. Сабаби концерт давомида куйланган ҳар бир тарона, ҳар бир саҳна-ю рақс мукаммал равишда тайёрлангани билан мухлислар олқишларига сазовор бўлганди. 

Тез кунларда Шоҳруҳхон концертининг видеоси тақдим этилади

Яқин кунлар ичида DVD диск тақдим этилгач, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. 

Тез кунларда Шоҳруҳхон концертининг видеоси тақдим этилади

Айни пайтда эса сиз сайтимиз томонидан тақдим этилган концертнинг энг аъло қисмларидан олинган эксклюзив видеолавҳалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol