Лоладан инглиз тилида қайноқ премьера

Сана: 28.06.2014 3532 қайноқ

Шоу-бизнес оламида "Энг дидли хонанда" дея эътироф этилувчи латофатли хонанда Лола инглиз тилида куйланган таронани тақдим этди.

“Lights go out” номини олган қўшиқ ёз мавсумига хос юқори ҳароратда тайёрланган. Инсоннинг ички кечинмалари ҳақидаги тарона муаллифи Камран Silence бўлиб, қўшиқ премьераси “Ўзбегим Таронаси” радиосининг русийзабон эфирида олиб борилди.

Лоладан инглиз тилида қайноқ премьера

Премьерадан сўнг радио орқали тингловчилар фикрлари қабул қилинди. Ўзига хос йўналишда тайёрланган янги тарона тингловчиларга маъқул келиб, бир овоздан қўшиққа аъло баҳо беришди. Тарона ҳақиқаттан ҳам бугунги кунда яратилаётган қўшиқлардан фарқ қилади. Ана шу жиҳати сабаб “Lights go out” қўшиғини тинглаш завқ бағишлайди. 

Лоладан инглиз тилида қайноқ премьера

 Яхши биламизки, Лола нафақат ўзбек тилида, балки рус ҳамда инглиз тилида ҳам қўшиқларни мукаммал равишда ижро эта олади. Бу эса унинг мухлислари қамровини янада кенгайтиради. Янги таронани сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol