Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси”нинг якуний гастрол концертини ўтказади

Сана: 11.07.2018 3414

Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси”нинг якуний гастрол концертини ўтказади

"Бир муҳаббат қиссаси" гастрол турлари давом этмоқда. Навбат Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига. "Беном" гуруҳи йигитлари 25 июль куни жонли ижродаги "Бир муҳаббат қиссаси" номли киноконцерт дастурини тақдим этишади. Шундан сўнг, барча муҳлислари эътиборига 2017 йилнинг 15-16 февраль кунларида бўлиб ўтган "Бир муҳаббат қиссаси" киноконцерт дастурининг видеопремьерасини ўтказишади. Премьера куни сифатида шу йилнинг 5 августи расмий эълон қилинди. Жонли ижрода бўлиб ўтган ушбу концерт дастурини биринчилар қаторида Ризанова каналида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol