Улуғбек Раҳматуллаев Самарқанд вилоятида

Сана: 11.07.2018 2827

Улуғбек Раҳматуллаев Самарқанд вилоятида

Бир неча кун аввал хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилгани маълум қилинган эди. Шунга қарамай, у ўз хатосини тан олиб, уни тўғрилашга киришди. Хонанда хеч иккиланмай, мухлислари билан дийдорлашиш ниятида жазирама иссиқда юртимизнинг чекка ҳудудларига йўл олди. У куни кеча Самарқанд вилоятидаги мухлислари билан учрашди, уларни ўз қўшиқлари билан хушнуд қилди.

Улуғбек Раҳматуллаев Самарқанд вилоятида

Эътиборли жиҳати шундаки, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев каби ўз хатосинитан олиб, уни тузатишга тайёр бўлган ижодкорлар афсуски жуда кам. У жазолангани учун жиғибийрон бўлиб, ижтимоий тармоқларда айбсизлигини англатувчи турли фикрлар ёзиб, барчага ошкора қилиш ўрнига бунинг аксини қилди. Нолимади, хеч кимга арз қилмади ва Ватанимизга хизмат қилишдан чарчамаслигини кўрсатди.

Улуғбек Раҳматуллаев Самарқанд вилоятида

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol