“Қўқон шамоли” номли тарихий фильм суратга олинади

Сана: 10.07.2018 3355

 “Қўқон шамоли” номли тарихий фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси билан “Қўқон шамоли” номли тарихий фильм суратга олинади. Продюсер Махмуд Эркабоев ҳамда режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан яратиладиган картина XVIII аср охири XIX бошларидаги ижтимоий, сиёсий, адабий  муҳити билан бирга асосан, Қўқон хони Амир Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм продюсерининг берган маълумотларига қараганда, ушбу кинонинг номи аввалига “Айбсиз айбдор” бўлган ва бадиий кенгаш номини “Қўқон шамоли” деб ўзгартиришни тавсия қилган. Ҳозирда фильмни суратга олиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Яқин кунларда тасвирга тушириш жараёни ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol