Нилуфар Усмонова "Turkvision"да юқори марра сари одимламоқда

Сана: 20.12.2013 5476

Нилуфар Усмонова "Turkvision"да юқори марра сари одимламоқда

Аввал хабар берганимиздек, шоу-бизнесимизнинг шўх ва шаддод вакиласи Нилуфар Усмонова Туркияда ўтказилаётган “Turkvision-2013” жонли ижродаги қўшиқлар танловининг ярим финал босқичида иштирок этди.

Айтиш керакки, жаннатмакон ўлкамиз Ўзбекистон байроғи остида саҳнага чиққан Нилуфар Усмонованинг чиқиши олқишларга бой бўлди. “Унутгин” номли автобиографик қўшиқ жонли равишда аъло даражада ижро этилди.

Нилуфар Усмонова "Turkvision"да юқори марра сари одимламоқда

Буни натижалар ҳам исботлаши мумкин. Дастлабки овоз бериш натижаларига кўра, Нилуфар Усмонова 24 мамлакатдан келган ижрочилар орасида 4-ўринга лойиқ деб топилди.

Нилуфар Усмонова "Turkvision"да юқори марра сари одимламоқда

Бу жудаям яхши кўрсаткич бўлиб, Н. Усмонова барчанинг ишончини қозонди дейиш мумкин. Олдинда финал босқичи турибди. Нилуфар Усмоновага “Баракалла!” деган ҳолатда олға қадам босишига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Нилуфар Усмонова "Turkvision"да юқори марра сари одимламоқда

Азиз тингловчилар ва Нилуфар Усмонованинг ашаддий мухлислари! Финал босқичида Нилуфар Усмонованинг чиқиши видеоси бизнинг popcorn.uz сайтига жойлаштирилади. Ўз юлдузингизни қўллаб-қувватланг ва бизни кузатишда давом этинг.

Нилуфар Усмонова "Turkvision"да юқори марра сари одимламоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol