Юртимиз бўйлаб "Ёшлар куни" кенг нишонланди

Сана: 02.07.2018 3192

Юртимиз бўйлаб "Ёшлар куни" кенг нишонланди

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан 2017 йилнинг 30-июнь куни  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди ва ушбу сана мамлакатимизда "Ёшлар куни" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан юртимиз бўйлаб "Ёшлар куни" кенг нишонланди. Жойларда ташкил қилинган байрам тадбирларида халқимиз ардоғидаги ижодкорлар, хонандалар, актёр ва актрисалар қатнашишди. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида кўтаринки руҳда ўтган дастур, пойтахтимизда ҳам аёло даражада нишонланди. "Миллий" стадионида ташкил қилинган байрам тадбирига 20 мингдан ортиқ  томошабин ёшлар иштирок этишди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган байрамда ёш спортчилар, эстрада хонандалари, бадиий жамоалар иштирок этишди.

Юртимиз бўйлаб "Ёшлар куни" кенг нишонланди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol