Қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Сана: 24.06.2018 3889

 

Қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 7 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Хонанда Азиз Раметов ижро этган “Derin Denis” деб номланган қўшиғи ҳусусида Кенгаш аъзолари ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан, ушбу қўшиқнинг мусиқаси атрофлича муҳокама этилиб, Азиз Раметов айнан уни турк тилида ижро этганлиги қўшиқнинг муаллифидан розилик олиш шартлиги уқтирилди. Унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда миллий менталитетимизга мос бўлмаган хатти-ҳаракатлар, беўхшов ва бехаё қилиқлар, маънавиятимизга зид ҳолатларнинг тасвири, оммавий маданият тарғиботининг кучлилиги, ёшларнинг онгини заҳарловчи ғоялар илгари сурилгани боис бир овоздан ушбу клип рад этилди.  Ушбу қўшиқ учун муаллифдан рухсат ва қайтадан клип олиш тавсия этилди.

Хонанда Ҳусан ижро этган “Лайли” қўшиғига ишланган видеоклип бошланишида диалогида сўзларнинг ножоиз ишлатилгани айтиб ўтилди ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этилганидан сўнг, Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.

Шунингдек, хонандалар Худоёр Алимов, Сабина Маматқулова, Аброр Азизов, Навруз Собиров томонидан тақдим қилинган видеоклиплар ҳам рад этилди.

Шу ўринда, Кенгаш аъзолари томонидан Муассаса масъулларига клипмейкерлар фаолиятини танқидий ўрганиб, тегишли идоралар билан қайта кўриб чиқиш, клипмейкерлар томонидан хонандаларга қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплардаги қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастурининг ғоявий-бадиий даражасига алоҳида эътибор қаратишини, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи ҳолатларнинг олдини олишга эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol