Озарбайжонда “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди

Сана: 20.06.2018 2878

Озарбайжонда “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди

20 июнь куни Озарбайжон Республикасида “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган Маданият вазирликларининг раҳбарлари иштирок этди. Меҳмонлар даставвал Озарбайжон Умуммиллий Қахрамони Гейдар Алиев хайкали пойига гул қўйишди,
сўнгра Нахичевандаги Гейдар Алиевнинг музейига ташриф буюришди.
“Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши Нахичевань мусиқали драма театрида давлат филормонияси иштирокида бўлиб ўтди.
Юқори савияда ташкил этилган тадбирда Маданият вазиридан ​ Озарбайжон Республикасининг марказий телеканналларининг муҳбирлари интервьюлар олишди.
Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикасининг халкига, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб ҳамда барчани Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро Мақом Анжуманига таклиф этди.

Озарбайжонда “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol