Бир қатор хонандалар ва киноюлдузларни жамлаган лойиҳа

Сана: 19.06.2018 3918

Бир қатор хонандалар ва киноюлдузларни жамлаган лойиҳа

Санъат оламининг бир гуруҳ ижодкорлари катта лойиҳага қўл уришди. Бир қатор хонандалар, актёр ва актрисаларни бир жойга жамлаган мазкур лойиҳа пойтахтимиз Тошкентга бағишланган қўшиқ ва унга ишланган клипдир. Маълумотларга қараганда, ушбу ижод маҳсули пойтахтимизда қурилаётган "TASHKENT CITY"нинг мадҳияси ҳисобланади. Унда устоз санъаткорлар билан бирга, халқимиз севган  ёш истеъдод эгалари, жами 20 нафардан ортиқ  ижодкорлар жамланган. Жумладан Озодбек Назарбеков, Мурод Ражабов, Шукурилло Исроилов, Насиба Абдуллаева, Тохир Содиқов, Райхон, Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда, Муниса Ризаева, Алишер Файз, Шахзода Мухаммедова, Муқаддас Саъдуллаева, Шахриёр, Дилшод Мирзамуродов ва бошқалар.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol