Дизайнер Ирода Агзамҳўжа янги либослари намойиши ўтказди

Сана: 18.06.2018 5512

Дизайнер Ирода Агзамҳўжа янги либослари намойиши ўтказди

17 июнь куни пойтахтимизда жойлашган гўзал масканлардан бирида дизайнер Ирода Агзамҳўжа ва стилист-визажист Соҳиба биргаликда янги либослари коллекциясини ўтказишди. Тадбир рамазон ҳайити муносабати билан ташкил этилган бўлиб, либослар ҳам, образлар ҳам шунга монанд яратилган.
Либослар намойишини бошловчи Зайнаббегим Юнусова олиб борди. Янги коллекциядан ўрин олган барча либослар, нафақат хотин-қизлар, балки, муслима аёлларимиз учун айни муддао бўлди десак муболаға бўлмайди. Бир-биридан гўзал, такрорланмас, бежирим либослар меҳмонларни лол қолдирди. Яратилган нафис образлар олқишларга сабаб бўлди. Дизайнер Ирода Агзамҳўжа ва визажист Соҳибанинг мувофаққиятли ҳамкорлиги аёлларимиз ўртасида узоқ муддат баҳс ва мунозараларга сабаб бўлса ажаб эмас.
Либослар уч қисмда намойиш этилган бўлиб, орада хонанда Гули Асалҳўжаева ва ёш истеъдод эгаси Барно ўзларининг сара тароналари билан меҳмонларга яхши кайфият улашишди. Тадбир давомида қизиқарли танловлар ҳам ўтказилди. Ғолибларга эса эсталик совғалар топширилди. Қолаверса, икки ижодкор томонидан саҳнанинг ўзида мастер класс ташкил қилинди. Тадбир сўнгида ижодкорлар устозларини, волидаларини ва либослар намойишини тайёрлашда ёрдам берган ҳамкасбларини саҳнага таклиф қилиб, уларга миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol