Ягона мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда

Сана: 25.06.2014 4003

Шу кунларда барча радио ва телеканналар орқали кўпчиликнинг тилига тушиб, шов-шувларга сабаб бўлаётган “Соғинмабманми” таронаси ижрочиси Ягона мухлислари учун яна бир туҳфа тайёрламоқда. 

Ягона янги қўшиқ билан бирга, янги видео ҳам тайёрламоқда. “Ҳарорат” дея номланган қўшиқ 30-июнь куни мухлислар эътиборига ҳавола этилиши мўлжалланган. Премьерасини эса албатта “Ўзбегим Таронаси” радиосида қарши оласиз. 

Ягона мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда

Яна бир янгилик. Ягона мазкур таронага куни кеча клип суратга олдирди. Клипмейкер Тимур Примқулов билан ҳамкорликда суратга олинган клип ғояси, сюжети ҳозирча сир сақланмоқда. Тасвирга олиш ишлари Олмалиқда олиб борилди. 

Ягона мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда

Ягона мухлислари яхши билишади, хонанда доимо саҳна учун ҳам, видеолкиплар учун ҳам ноодатий ва ўзига хос  услубда намоён бўлишни ёқтиради. Бу сафар ҳам Ягонани шарқона услубда кўришга имкон яралди. Клипда шунингдек, актёр Талъат Юлдашев ҳам иштирок этмоқда.

 Ягона мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда

Июнь ойи сўнггида Ягона ижросида янги “Ҳарорат” номли тарона премьерасини ўтказиб юборманг. Июль ойи ўрталарида эса унга ишланган видео сайтимиз орқали премьера қилинади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol