"Матонат" фильмининг премьера қилинадиган санаси маълум бўлди

Сана: 14.06.2018 1575

"Матонат" фильмининг премьера қилинадиган санаси маълум бўлди

Аввалги хабарларимизда ўзбек кино оламида "Матонат" номли янги фильм суратга олинаётгани ҳақида маълумот берган эдик. Акром Исаков режиссёрлигида тасвирга туширилган фильм икки ака-уканинг тақдиридан ҳикоя қилади. Мазкур картинанинг илк трейлери намойиш этилганидаёқ томошабинларда катта қизиқиш уйғотгани сир эмас. Ниҳоят картинанинг кенг жамоатчилик учун намойиши бошланадиган санаси маълум қилинди.  Ушбу фильмни кино ихлосмандлари 22 июньдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эга бўладилар.  Ғояси, актёрлар жамоаси билан бошқа фильмлардан фарқ қилиши айтилаётган фильм, ўйлаймизуи, халқимизга манзур келади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol