Моҳим янги қўшиқ тақдим этди

Сана: 25.06.2014 1904 қайноқ

Бугунги кунда ёш истеъдодлар орасида ўзининг ёқимли овози ва сермазмун қўшиқлари билан тобора мухлислар дилидан жой эгаллаб келаётган Моҳим яна бир янги ижод намунасини тақдим этди. 

24-июнь куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинган “Атлас” номли қўшиқ руҳияти тингловчиларга маъқул келди. Қўшиқ матни Бунёд қаламига мансуб, аранжировкасини эса Жасур Жавҳаназаров тайёрлаган.

Моҳим янги қўшиқ тақдим этди

Миллий йўналишдаги рақсбоп навода яратилган тарона айни жазирама ёз мавсумига мос бўлиб, инсонга яхши кайфият улаша олади. Премьерадан сўнг радиога қўнғироқ қилган тингловчилар Моҳим ижросига аъло баҳо беришди. Моҳим янги қўшиқ тақдим этди

Ушбу таронага клип ҳам тайёрланаётганлиги маълум қилинди. Тез кунларда эса видео сайтимиз орқали тақдим этилади. 

Моҳим янги қўшиқ тақдим этди

Янги ижод намунаси мавзусига тўхталадиган бўлсак, тарона номи “Атлас” дея номланган бўлса-да, қўшиқ аслида муҳаббат туйғуси ҳақида. Атлас эса ўзбекчилигимизнинг миллий рамзи сифатида қиз боланинг ибо-ҳаёсини акс эттириши тараннум этилган. 

Моҳим янги қўшиқ тақдим этди

Қўшиқни тинглаб, ўзингиз муносиб баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol