Шаҳзод Муродов "Зувола" асил қўшиқлар миллий танловида ғолиб бўлган қўшиғини премьера қилди

Сана: 11.06.2018 3483

Шаҳзод Муродов "Зувола" асил қўшиқлар миллий танловида ғолиб бўлган қўшиғини премьера қилди

Ёш бўлишига қарамай, ижро маҳорати билан мухлисларни лол қолдириб келаётган хонанда Шаҳзод Муродов халқимиз эътиборига янги ижод маҳсулини тақдим қилди. Унинг мазкур таронаси "Кўринг" деб номланади. Бу композиция Ўзбекистон маданият вазирлиги ва "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан ўтказилган "Зувола" асил қўшиқлар миллий танловида ғолиб бўлиб, 20 миллион пул мукофотини қўлга киритган эди. Огаҳий  ғазали билан ёзилган қўшиқнинг бастакори Дилмурод Маткаримов. Шаҳзод Муродовга омад келтирган ва устоз санъаткорлар эътиборини тортган бу қўшиқдан радиотўлқинлар ва интернет тармоқлари орқали сиз ҳам баҳраманд бўлинг. Албатта баҳо беришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol