Мафтункор Шаҳзода янги видеоклип суратга олдирди

Сана: 09.06.2018 3529

Мафтункор Шаҳзода янги видеоклип суратга олдирди

Май ойида юртимизнинг турли манзилларида "Шаҳзода сенинг шаҳрингда" шиори остида гастрол концерт дастурларини намойиш қилган мафтункор Шаҳзода, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ҳам тиним билмай, янги ижод намуналарини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. Улардан бири "Жажжи қизалоқ" деб номланган янги қўшиқ ва бу қўшиқ учун суратга олинган видеоклипдир. Видео асарда такрорланмас сюжет акс этиши кутилмоқда. Клип Шаҳзоданинг муаллифлигида ёзилган сценарий асосида тасвирга туширилмоқда. Унда бош ролларни Шаҳзода ва жажжи актриса Эъзоза ижро қилган. Яқин кунларда севимли хонандангиз тайёрлаётган мазкур туҳфадан баҳраманд бўласиз.

Мафтункор Шаҳзода янги видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol