Хонанда Наргиздан янги қўшиқ ва клип премьераси

Сана: 08.06.2018 3194

Хонанда Наргиздан янги қўшиқ ва клип премьераси

Хушовоз хонанда Наргиз мухлисларини янги қўшиғи билан хурсанд қилди. Куни кеча етакчи радиотўлқинлар узра жаранг сочган тарона "Ёр-ёр" деб номланади. Мусиқий асар илк жарангидаёқ ижобий фикрлар қарши олинди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Наргиз ушбу композиция учун видеоклип ҳам суратга олдирган. Клип трек ва сюжетдан иборат. Унда бош ролни Баҳора Арслонова ижро қилган. Клип режиссёри Жамшид Исахажаев. Тарона муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи Турсуной Содиқова қаламига мансуб. Мусиқа Баҳодир Низомов томонидан басталанган. Аранжировкаси Умид Обидов томонидан ишланган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol