Премьера! "Қўлингда имкон"

Сана: 01.06.2018 4007 қайноқ

Премьера! "Қўлингда имкон"

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл ургани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ваъдага мувофиқ, ушбу тарона ва видеоклип намойиш этилди.

Премьера! "Қўлингда имкон"

“Қўлингда имкон” қўшиғининг матн муаллифи Шоира Ғиёсова. Бастакор “Эътироф” мукофоти совриндори Шуҳрат Зокиров. Таронани Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев, Шаҳзода, Лола, Шахриёр, шунингдек, “Булбулча” болалар ансамбли ижро қилган.

Премьера! "Қўлингда имкон"

Клипда 300 дан ортиқ киши иштирок этди. Жумладан, “Томоша”, “Monster Kids”, “Алладин” болалар гуруҳи, “Пахтакор” болалар футбол жамоаси, боғча ва мактаб болалари, бокс бўйича чемпионлар Шахрам Ғиёсов, Хасанбой Дўстматов, “Global Soccer Awards”нинг “Дунёнинг энг яхши ҳаками” номинацияси ғолиби Равшан Эрматов, таниқли футболчи Сардор Рашидов, Ўзбекистоннинг машхур “Бунёдкор” клуби ва юртимизнинг таниқли қўшиқчилари, актёр ва актрисалари қатнашишди.

Премьера! "Қўлингда имкон"

Сценарий муаллифи ва режиссёр Лола Юлдашева, тасвирчи Рустам Муродов, иккинчи режиссёр Санжар Маткаримов, рассом Бахриддин Шамсутдинов, либослар бўйича рассом Ҳилола Шер. 

Премьера! "Қўлингда имкон"

Бу совға болажонлар учун энг муносиб байрам совғаси бўлди десак янглишмаймиз. Ёрқин ва такрорланмас ижод маҳсулини ҳозироқ томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol