“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Сана: 31.05.2018 3904

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Бугун “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, аҳлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Маънавият соатини  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров очиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ижод аҳлига кенг имкониятлар, барча шарт шароитлар яратиб берилаётган бўлса-да, бу имкониялардан айрим хонандалар тўғри ва оқилона фойдалана олмаётгани, ўзларида масъулият ва дахлдорлик ҳиссини туйиш ўрнига суистеъмол қилиш холатлари кузатилётгани, баъзи хонандалар ижтимоий тармоқларда ўзларини ўзлари кўз-кўз қилиб, турли хил суратларини намойиш қилиб, ҳатто нима овқат истеъмол қилаётганликларини ҳам яширмай   кенг оммага тарқатаётганликлари ачинарли ҳолат эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Инсонда хусну хулқ яъни одоб бирламчи бўлмас экан, ҳар қандай маҳоратли ижро ва ҳар қандай истеъдод ҳам  иккинчи даражали бўлиб қолади. Санъаткорлар халқ назаридаги инсон. Уларга айниқса, ёшлар эргашади, андоза олади. Уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати эл назарида бўлади. Кейинги пайтларда айрим хонандалар ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйишди десак хато бўлмайди.  Хонандаларнинг очиқ сочиқ кийиниши, тўй хашамларда ўзини тута билмасликлари, муомала маданиятининг етишмаслиги, ўзига бино қўйиш, атрофдагиларни назар писанд қилмаслик – бу ҳаммаси манманлик ва кибрга берилишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади.

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Маънавият соатида барча муҳим масалалар кенг қамраб олиниб, хонандаларнинг одоб ахлоқ меъёрларига риоя этишлари, тўй-ҳашамларда мазмунли қўшиқларни кенг тарғиб қилиш, ўзларини тута билиш масаласи, атроф муҳит билан муомала қилиш одоби, китобхонлик, яъни саводхонлик масаласи ҳамда хонандалар томонидан куйланаётган қўшиқлар ва видеоклиплардаги саёзлик, мужмаллик, тутуруқсиз сўзлар ва клипнинг ғоявий бадиий жиҳатдан жўнлиги  ва бошқа долзарб масалалар  ҳақида атрофлича фикр ва мулоҳазалар юритилди.

 Йиғилиш сўнгида кўтарилган мавзулар юзасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов, хонандалар Фарход Саидов (Сарбон гуруҳи) ҳамда Адҳам Солиевлар ўз фикрларини билдирдилар.

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Ушбу йиғилишга Муассасанинг масъул ходимлари томонидан лицензиатлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санжар Рахимов (Сардор Рахимхон), “Ниҳол” мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова, эстрада хонандалари Аслбек Негматов ва Тохир Усмоновлар телефон орқали огоҳлантирилишига қарамасдан асоссиз келмаганликлари аниқланди.

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Бу орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини қўпол равишда буздилар. Шунингдек, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг   37-бандига асосланиб юуқорида қайт этилган санъаткорларнинг лицензиялар жорий йилнинг 31 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

“Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати ўтказилди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol