Бунёдбек Саидовдан янги қўшиқ премьераси

Сана: 28.05.2018 1001

 

Хушовоз хонанда Бунёдбек Саидов бир неча кун олдин бир эмас иккита қўшиғини кетма кет тақдим қилган эди. Бири "Қариликка кўнманг она" деб номланган бўлса, иккинчиси "Маржона" деб номланади. Бугун эса хонанда яна бир янги композициясини тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди. Маълумки "Бизни ёр Тошкентдадур" номли мазкур мусиқий асар биринчи марта хонанданинг яккахон концерт дастурида ижро қилинган эди. Илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан қарши олинган бу тарона Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан Бунёдбек Саидовга совға қилинган. Ушбу қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, Фазлиддин Рахмонов ва Ботир Отамуродов ҳамкорлигида яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol