«101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда

Сана: 28.05.2018 1117

 «101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда

«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбоев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда.

 «101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда

Фильмга 200 дан ортиқ профессионал ҳамда махсус тайёргарликка эга ҳаваскор актёр ва актрисалар жалб қилиниши режалаштирилган.

Фильм бош қаҳрамони Зархўжа Саидазимов ролига ўн бешга яқин профессионал актёрлардан фото ҳамда видео синовлар ўтказилди. Бош қаҳрамонни қайси актёр гавдалантириши борасида ҳали ҳам аниқ тўхтамга келингани йўқ.

Фильм учун «Ё яшаб қол, ёки инсон бўлиб қол» ибораси танланган.

 «101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда

Суратга олиш ишлари 2018-йилнинг июль ойида бошланиши режалаштирилган. Фильм ижодкорлари маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров иштирокида «101-рейс» фильмининг илк тизерини эълон қилишди.

«101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001-йил АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боэинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

 «101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol