“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 26.05.2018 3657

“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

24-25 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Dj Piligrim ўзининг узоқ кутилган яккахон концерт дастурини тақдим қилди. Ушбу концерт кутилганидан ҳам аъло даражада ўтди. Мазкур концерт кўплаб совғаларга бой бўлди.

“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

Дастур “Нолала” қўшиғи билан старт олди. Илк қўшиқданоқ мухлислар олқишлар билан концертни қарши олдилар. Бу таронадан сўнг, у барча ташриф буюрган томошабинларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Дастур “Мне не жить без тебя”  таронаси билан давом этди. Сўнгра кетма кет “Оnline”, “Ла ла ла”, “Юлдуз” қўшиқларини ижро қилди.

“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

Томошабинлар севган қўшиқларини биргаликда куйлашди. Дастурда жами 19 та тарона ижро этилган бўлиб, юқори номи келтирилган қўшиқлардан ташқари “Весна”, “Дилим” “Текинакидо”, “Эсламай”, “Тўй ота”, “Ты звезда”, “Да я”, “Кўк чой”, “Я скучаю”, Унутмасанг бас”, “Ты меня” композициялари ижро қилинди. Мухлислар бир қатор мусиқий асарлар учун махсус рақс саҳналарини ҳам гувоҳи бўлишди. Шунингдек, Dj Piligrim шу кунга қадар ҳамкорликда ишлаган бир қатор ижодкорларга миннатдорчилик билдирди. Уларга махсус эсталик совғаларини топширди.

“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

“Dj Piligrim show” концерт дастури ҳақида батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol