Отабек Муталхўжаев узоқ кутилган клип премьерасини тақдим этди

Сана: 20.06.2014 2258 қайноқ

Отабек Муталхўжаевнинг мухлислари уни рақсга тушганини кўрмаган бўлсалар керак. “Акс садо” клипи орқали Отабек Муталхўжаевнинг кутилмаган қирраларини кашф қиласиз. 

Шулардан бири бу рақс. Раққослар билан биргаликда улардан қолишмай рақс ижро этиш учун Отабек Муталхўжаев 2 ой хореографияга қатнаганди. Самарасини эса янги клипда томоша қилишингиз мумкин.  

Шунингдек, Отабек Муталхўжаевнинг қиличбозлик спорти билан шуҳулланишини ҳам кўпчилик билмаса керак. Қиличбозликда моҳирлигини исботлаган хонанда ўз маҳоратини клип орқали намоён этади.

Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга олинган видеодаги жўшқин ва ноодатий кадрлар томошабин учун қизиқарли бўлади. Клипда шунингдек, шу кунларда кўплаб фильмлар ва клиплар орқали машҳур бўлиб бораётган актриса - Юлдуз Ражабова ҳам иштирок этган. 

Қўшиқ йўналишига хос тайёрланган жўшқин талқиндаги янги видеоклипни томоша қилишни тавсия этамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol