Манзура ва Терлан Новханидан навбатдаги дуэт

Сана: 18.05.2018 1223

Манзура ва Терлан Новханидан навбатдаги дуэт

Маълумки, хонанда Манзура Озарбайжонлик таниқли хонанда Терлан Новхани билан “Хиёнат қилмадим” деб номланган дуэт таронаси ва унга ишланган клипни намойиш қилган эди. Орадан кўп ўтмай бу икки ижодкор иккинчи дуэтга устида иш бошлашгани ҳақида ҳам аввалги янгиликларимизда хабар берган эдик. Бугун улар “Айри дунялар” деб номланган навбатдаги қўшиқларини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра тақдим қилишди. Мазкур композиция ҳам тингловчилар томонидан илиқ ва ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Шу кунларда юртимизга ташриф буюрган Терлан Новхани Манзура билан бирга бир нечта теле ва радио лойиҳаларда ҳам иштирок этишмоқда. Юртимизда “Айри дунялар” қўшиғига видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol