Озодбек Назарбеков Тожикистонда

Сана: 14.05.2018 3210

Озодбек Назарбеков Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков Тожикистон Республикасига концерт гастроли билан ташриф буюрди. Хўжанд шаҳридаги "Қасри варзеш" спорт саройида Озодбек Назарбеков махсус тайёрланган ўз концерт дастури билан мухлисларини хушнуд этди. Концертда нафақат куй-қўшиқлар ижро этилди, жозибадор саҳналаштирилган рақс дасталари ҳам намойиш қилинди. Концерт томошасидан сўнг, томошабинлар бундай дастурларни мунтазам равишда ўтказилишини сўрашди ва икки давлатнинг қардошлик алоқалари доимий бардавом бўлишини эътироф этишди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol