Малика Эгамбердиева ва Шаҳруз дуэт куйлайди

Сана: 20.06.2014 3407

Ёш ва умидли хонанда Шаҳруз ўзбек эстрадасида янгича йўналишда ва кутилмаган дуэт тақдим этиш ниятида.

“Соғиндим жоним”, “Уялиб”, “Мани жоним”, “Сенга муҳтожман” каби тароналари билан ўз мухлисларига эга бўлган Шаҳруз янги ижод намунасини тайёрлаш ишлари билан банд.

Миллий йўналишда яратилиши кўзда тутилган дуэт деярли тайёр ҳолатга келган. Ижодкорлар Малика Эгамбердиеванинг гастроль сафари якунланишини кутишмоқда.

Ёз мавсуми бошланиши биланоқ ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳам Республикамиз бўйлаб гастроль сафарларини бошлашди. Турли концертлар, ёшлар фестиваллари, қизиқарли тадбирлар вилоят аҳолисини хушнуд этиб келмоқда.

Яқин кунлар ичида эса Шаҳруз ва Малика Эгамбердиева ижросидаги янги дуэтдан баҳраманд бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol