Шаҳзода сенинг шаҳрингда!

Сана: 30.04.2018 3566 қайноқ

Шаҳзода сенинг шаҳрингда!

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, мафтункор Шаҳзода маълумки, 1 майдан юртимиз бўйлаб ўзининг яккахон концерт дастури билан гастрол сафарига йўл олади. Хонанда шу концерт номи билан боғланган “Шаҳзода сенинг шаҳрингда” номли қўшиғини тақдим қиилди. Тарона илк жарангидаёқ аъло даражада кутиб олинди. Рислиғой Ҳотамова сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан ёзилган композиция халқимизга концерт олдидан муносиб туҳфа бўлди десак муболаға бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзоданинг юртимизда бўлиб ўтадиган концерт сафари 1 майдан бошланади. Умид қиламизки, бу дастур хонанда ва унинг мухлислари орасидаги масофани янада яқинлаштиради ва улкан қувонч бағишлайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol