Хонанда Баҳром Назаровнинг Андижонда яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда

Сана: 26.04.2018 3144

Хонанда Баҳром Назаровнинг Андижонда яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда

Хонанда Баҳром Назаров Андижондаги концерт дастурларига старт берди. Хонанда 25-апрел куни Андижон шаҳрида жойлашган Амфитеатрда мухлисларнинг кўнглини хушнуд этди.

Баҳром Назаров Амфитеатрда бўлиб ўтган концерт дастуридан видео лавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб бормоқда.
Хонанда 26-апрел куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Марказий ўйингоҳида ўзининг «Интизор» деб номланган дастурини тақдим этди. Концерт юқори кайфиятда бўлиб ўтди.
Хонанда Баҳром Назаров ҳамда унинг ижодий жамоасига концерт дастурлари мувофаққиятли давом этишини тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol