Моҳим “Ниҳол” мукофотига даъвогар асосий номзодлардан

Сана: 18.06.2014 3186

Яхши биласизки, юртимизда ёш ва умидли хонандаларимиз учун ўзларининг истеъдодини намойиш этишларига катта аҳамият қаратилади ва доимо қўллаб-қувватлаб келинган.

Эстрадамизга шаҳдам қадамлар билан кириб келган маҳоратли хонанда Моҳим ҳам бир қатор мусиқий танловларда иштирок этиб келмоқда. Куни кеча “Ниҳол” мукофоти учун саралаш босқичи ўтказилди.

Моҳим “Ниҳол” мукофотига даъвогар асосий номзодлардан

Шайҳонтоҳур тумани босқичида иштирок этган Моҳим шаҳар босқичига чиқишга муваффақ бўлди. “Ўзбегим” номли қўшиғини жонли ижрода маромига етказиб ижро этган Моҳимнинг истеъдоди ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланиб, Моҳим 1-ўринга лойиқ деб топилди. Олдинда эса шаҳар босқичи турибди.

Моҳим “Ниҳол” мукофотига даъвогар асосий номзодлардан

Бундан ташқари, Муҳаммад Юсуф шеъри билан куйланган мазкур “Ўзбегим” таронаси билан Моҳим “Ягонасан, муқаддассан, Ватан” Республика кўрик-танловида ҳам ғолиблик учун ҳаракат қилмоқда. Моҳимга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

Моҳим “Ниҳол” мукофотига даъвогар асосий номзодлардан

Моҳим “Ниҳол” мукофотига даъвогар асосий номзодлардан

Tез кунларда эса кўрик-танловларда жонли ижрода янграётган “Ўзбегим” таронаси премьераси ўтказилади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol