Сардор Мамадалиевдан янги қўшиқ премьераси

Сана: 17.06.2014 3607 қайноқ

Ўзининг овози ва турли йўналишлардаги клиплари орқали қўплаб мухлислар эътирофига сазовор бўлаётган хонанда Сардор Мамадалиев бугун сайтимиз орқали янги қўшиғини тақдим этмоқда. 

“Йиқилсанг” дея номланган янги қўшиқ ўз йўналиши билан ажралиб туради. Мазкур тарона матни маҳоратли шоир Аҳад Қаюм қаламига мансуб. Сардор Мамадалиевнинг ўзи мусиқасини басталаган. Аранжировка Назиржон Нуралиев томонидан тайёрланган.

Сардор Мамадалиевдан янги қўшиқ премьераси

Ҳақиқий мусиқа шинавандалари учун бу қўшиқ маъқул келса ажабмас. Ҳозироқ сайтимизда Сардор Мамадалиев ижросидаги янги “Йиқилсанг” таронасини тинглаш имкониятига эгасиз. 

Сардор Мамадалиевдан янги қўшиқ премьераси

Хонанда ижодида яна бир янгилик. Сардор Мамадалиев Аҳад Қаюм билан ҳамкорликда суратгаолинаётган “Қарз” номли фильм учун махсус саундтрек тайёрламоқда. Ҳозирча картина жанри ва асосий мавзуси сир сақланмоқда. Бироқ тез кунларда фильм ҳамда саундтрек ҳақида биринчилардан маълум қилиниши ваъда қилинди. Сардор Мамадалиевдан янги қўшиқ премьераси

Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol