“Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика кўрик-фестивали ғолиблари тантанали тақдирланди

Сана: 15.04.2018 1286

“Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика кўрик-фестивали ғолиблари тантанали тақдирланди

“Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика кўрик-фестивали ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳамда якуний гала концерт 14 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида бўлиб ўтди.

Фестиваль ғолибларини Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва Ҳакамлар ҳайъати раиси, Ўзбекистон халқ артисти Р.Усманов тақдирлаб, бу йилги саралаш босқичида юксак истеъдодга эга бўлган ёш ижрочилар сони ҳар йилгидан кўпайганлиги сабаб уларни саралаш жараёни бир мунча қийинчилик туғдирганини ҳам таъкидлашди. Фестиваль ғолиблари ва фаол иштирокчилар янада кўпроқ изланиб, ўз устида ишлаб мамлакатимиз опера санъатини дунё саҳналарида тараннум этишга ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдиришди.

Ғолиб ва совриндорлар Маданият вазирлигининг диплом, фаҳрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

“Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика кўрик-фестивалининг бу йилги мавсуми ҳам кутилганданда аъло даражада ўтказилди.

Маданият вазирлиги фестивалнинг бу йилги ғолиб ва совриндорлари ҳам ўзларига билдирилган ишонч ва эътирофни оқлаб, келажакда бунданда юқорироқ чўққиларни эгаллашлари ҳамда санъатнинг ноёб тури бўлган опера ижрочилигини янада катта саҳналарда ва баланд пардаларда жаранг сочишига ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдиради.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol