Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Сана: 12.04.2018 1739

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Маълумки, хонанда Отабек Муталхўжаев "Айт тун" деб номланган янги таронасини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Шунга қарамай у, яна бир нечта лойиҳалар устида ишламоқда. Улардан бири  "Айт тун"  қўшиғи учун  клип суратга олиш бўлса, яна бири уйғур халқ қўшиғи "Гулойим" ни янгича талқинда ижро этишдир. Бу ремикс тарзидаги таронага ҳам клип суратга олиш режалаштирилган. Хонанданинг янги клипларидан бирига  таниқли ёш актриса таклиф этилади. Айни пайтда тайёргарлик жараёнлари бошланди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган Отабекнинг актриса Муқаддас Саъдуллаева билан фотосессияси, клип учун қилинганми, деган саволимизга эса хонанда бу ҳозирча сир эканлигини  таъкидлаб ўтди. Бу жавоб мухлисларнинг қизиқишини янада оширишига шубҳа йўқ. Демак, яқин кунларда бу сир ошкор бўлишини кутиб қоламиз!

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

Отабек Муталхўжаевдан кутилмаган янгиликлар

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol