PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Улуғбек Раҳматуллаевдан "Алвон лолалар"

Сана: 10.04.2018 1615

Улуғбек Раҳматуллаевдан "Алвон лолалар"

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев куни кеча мухлислари эътиборига янги таронасини тақдим қилди. Қўшиқ "Алвон лолалар" деб номланган бўлиб, у илк бор хонанданинг яккахон концертида ижро қилинган эди. Дастурнинг ўзидаёқ тингловчиларини топган мусиқий асар, премьера лойиҳаларида  ижобий фикрлар билан аъло даражада кутиб олинди. "Ўзбегим таронаси" радиосида бўлиб ўтган премьера лойиҳасида Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи ҳам меҳмон бўлди ва жонли эфирда тингловчилар билдирган илиқ фикрларни қабул қилди. Сўнгги кунларда мухлисларини хушнуд этишда илғорлаб кетган хонанданинг "Алвон лолалар" қўшиғи, аввалгилари каби хит даражасига чиқишига шубҳамиз йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев 13 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остонада ўзининг янги концерт дастури билан меҳмон бўлади. Шундай экан, хонандага омад тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol