Каниза ва Элвин Мирзезаде "Ўйла мани" клипини тақдим қилди

Сана: 05.04.2018 3555

Каниза ва Элвин Мирзезаде "Ўйла мани" клипини тақдим қилди

Санъатимизда  ўз йўналиши, имиджи билан бошқалардан ажралиб турадиган хонанда Каниза маълумки, Озарбайжонлик хонанда Элвин Мирзезаде билан "Ўйла мани" деб номланган қўшиқ куйлади. Мазкур тарона учун юртимизда видеоклип ҳам тасвирга олинди. Куни кеча ушбу видео асар томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. Муслимбек Ризо режиссёрлигида суратга олинган клип ҳар икки хонанданинг ҳам мухлисларига манзур келиши тайин. Тасвирчи Иззат Лутфуллаев. Композиция муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Элмиддин Сеферли томонидан яратилган. Умид қиламизки, қўшиқ ва клип халқимиз орасида севиб тингланадиган ижод маҳсуллари қаторидан ўрин олади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol