Беном гуруҳи ижодида кескин бурилиш ясаган концертдан видеоларни тақдим қилмоқда

Сана: 05.04.2018 3238

Беном гуруҳи ижодида кескин бурилиш ясаган концертдан видеоларни тақдим қилмоқда

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил айни кунларда 1, 2 май кунлари, "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтадиган "Чунки бу биз" номли жонли ижродаги кино-концертига катта тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур концерт олдидан эса ижодкорлар, мухлисларини  хурсанд  қилиб, уларнинг кўнглини олишни ҳам унутгани йўқ. Сарвар ва Комил ижодида кескин бурилиш ясаган илк концерт дастуридан бир нечта видеоларни тақдим этишди. Бу эса "Бир муҳаббат қиссаси" кино-концерти намойишини интиқиб кутаётган мухлислар учун кутилмаган ва ҳақиқий совға бўлди десак, янглишмаймиз. Концертнинг тўлиқ тури эса яқин кунларда томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сарвар ва Комил ижтимоий тармоқларда мухлислари ўртасида танлов ўтказишмоқда. Танловнинг энг маҳоратли иштирокчиларига хонандаларнинг алоҳида совғалари ҳам бор.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol