“ЗУВОЛА” номли асил қўшиқлар миллий танлови 20 май кунининг 20:20га қадар узайтирилди

Сана: 04.04.2018 3307

2017 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев ҳузурида Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш якунлари бўйича имзоланган 19580-сон баёнининг 24-бандига оид вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, шоир, бастакор ҳамда хонандаларнинг ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали яратилган янги ва энг яхши асарлар муаллифларини моддий рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 25 январь куни “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови эълон қилинган эди.

Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган жуда кўплаб хонандалар, ижодкорлар турли жанр ва йўналишда кўплаб янги қўшиқлар йўллашган ва улар орасидан танловда қатнашишга арзийдиганлари саралаб олинди. Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди.

Танлов Низомида белгилаб қўйилган 20та энг яхши қўшиқ номинациясига 4тагина кўшиқ, 30та яхши қўшиқлар номинациясига 15та қўшиқ  сараланиб олинди. Шу сабабли танловнинг муддати узайтирилди. Жорий йилнинг 20 май куни 20:20гача давом этади.

Танловда иштирок этиш учун телеграм каналидаги +99899 823-20-20 рақамига мурожаатингизни юборишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol