Жамшид Абдуазимов ҳаёти хавф остида қолди

Сана: 16.06.2014 5307

Жамшид Абдуазимов бироз танаффусдан сўнг яна ижодга қайтгач, тинимсиз меҳнат қилмоқда. Янгидан-янги қўшиқлар яратиш билан бирга видеоклиплар ҳам суратга олдирмоқда. 

Шу кунларда барча радио тўлқинлари орқали жаранг сочаётган хонанданинг “Билмадим” қўшиғига куни кеча видеоклип суратга олинди. Дастлаб бизга етказилган фотосуратларни кўриб, Жамшид Абдуазимов нохуш ҳодисага дуч келдими деган фикр келди.

Чунки фотосуратларда унинг кўриниши ана шу хулосани акс эттирди.

Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, бу суратга олиш жараёнидаги сюжет воқеасидан лавҳа экан.

Наримон Султонхўжаев операторлигида ҳамда Равшан Норбоев режиссёрлигида суратга олинган видеода шунингдек, актрисалардан Юлдуз Ражабова ва Шоҳида Узоқова ҳам иштирок этган.

Табиат қўйнида олиб борилган тасвирга олиш ишларидан олинган бир неча суратлардан баҳраманд бўлинг. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol