PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Манзура Терлан Новхани билан куйлаган қўшиғини премьера қилди

Сана: 30.03.2018 1376

Манзура Терлан Новхани билан куйлаган қўшиғини премьера қилди

Санъатимизнинг ёрқин юлдузи Манзура маълумки, Озарбайжонлик ҳамкасби Терлан Новхани билан "Хиёнат қилмадим" номли дуэт куйлаган эди. Кўплаб мухлисларни қизиқтириб қўйган қўшиқ куни кеча омма эътиборига ҳавола этилди. Фазлиддин Раҳманов сўзи, Терлан Новхани мусиқаси билан яратилган композицияга Сардор Ибрагимов томонидан мусиқий безак берилган. Халқимиз бу дуэтни ижобий ва илиқ фикрлар билан кутиб олишди. Ўйлаймизки, бу дуэт қисқа фурсатларда талабгор тароналар қаторидан ўрин олади.
Эслатиб ўтамиз, "Хиёнат қилмадим" қўшиғи учун Бокуда видеоклип суратга олинган. Клип тез кунда намойиш этилиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol