“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Сана: 27.03.2018 1316

“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Театр санъатининг тарихи шунчалар узунки, бу тарихни биз инсоният яралган кундан бошланган десак муболаға бўлмайди. Унинг тарихида жуда кўп силсилалар, юксакликка кўтарилишу тушишлар ҳам бўлди. Лекин театр санъати бугунги кунгача ўз тароватини ва қимматини йўқотмай яшашда давом этмоқда.

1961 йили Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан 27 март халқаро театр куни сифатида таъсис этилган эди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили Халқаро театр куни байрамона руҳда ўтади.

Бугун 27 март куни мамлакатимизнинг барча театрларида Халқаро театр кунига бағишланган ижодий кечалар, янги спектаклларнинг премьералари бўлиб ўтмоқда. Бир сўз билан айтганда, барча театр мухлислари байрам шодиёналарининг иштирокчисига айланмоқдалар.

27 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида  Халқаро театр кунини нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан театр ходимлари таклиф этилди.

Бетакрор санъатга бағишланган кундаЎзбекистон Республикаси Маданият вазири кириш сўзи билан барча театр ходимларини табриклади.

Шу билан бирга, 37 нафар узоқ йиллик сермаҳсул фаолияти, баркамол авлод маънавиятининг камол топишида ва ўзбек театр санъати ривожига қўшган самарали ҳиссаси ижодий ва жамоат ишларида ташаббускорлиги учун фидойилар, саҳна орти заҳматкашлари эътироф этилди ҳамда вазирлик фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам шодиёнасини эл суйган санъаткорлар ҳам ўз куй ва наволари билан театр ходимларини табриклашди.

Тошкент шаҳрида жойлашган 11та театр жамоалари саҳналаштирилган қизиқарли ва жозибадор томошаларини намойиш этишди.

“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
“27 март - Халқаро театр куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol