Шоҳруҳхондан узоқ кутилган тарона премьераси

Сана: 19.03.2018 3609 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхон, мухлислари томонидан узоқ кутилган қўшиқларидан бирини тақдим қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали жаранг сочган мусиқий асар, унинг “Ёнингдаман” деб номланган концерт дастурида куйланган “Қиз бола” таронасидир. Маълумки, бу композиция Муҳриддин Ҳолиқов томонидан ижро этилган эди. Ўз даврида хит бўлган қўшиқ, Шоҳруҳхон томонидан янгича талқинда ижро этилган. Таронанинг янги тури ҳам асли каби концертнинг ўзидаёқ  омма қалбини забт этишга улгурган эди. Қисқа фурсатда эса, халқимиз орасида энг талабгор қўшиқлар сафидан жой олишига ишонамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol