"Астана опера"да катта концерт

Сана: 18.03.2018 3554

"Астана опера"да катта концерт

Қозоғистон Республикасида "2018 йил Ўзбекистон йили" деб эълон қилиниши муносабати билан Астана шаҳрининг марказида жойлашган "Астана опера" катта давлат театрида ўтказилган Ўзбекистон санъат усталари иштирокидаги концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Озодбек Назарбеков, Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги “Мақом” ансамбли, Исмоил Жалилов, Нормўмин Султонов, Рамиз Усманов, Самандар Алимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тўлқин Жабборов, Ойгул Нодирова, Севара Назархон, Женисбек Пиязов, Милена Матмусаева, Нодира Ҳамраева, Камолиддин Ўринбоев, Сайёра Ғофурова, “Ялла” ансамбли, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ширин Маматова, Халқаро танловлар совриндорлари Рустам Алимардонов, Сайёда Нортожиева, Дамир Раҳмонов, Гулмира Нурметова, Шерзод Набихўжаев, “Ўзбегим” созандалар гуруҳи, “Ўзбекистон” ва “Тумор” рақс ансамбллари ҳамда Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри ижро этишди.

Шу билан бирга, шу ҳашаматли ва гўзал театрнинг фойесида Ўзбекистон Бадий академияси, "Хунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни акс эттирувчи 400дан ортиқ экспонат, сурат ва буюмларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Концертни қозоғистонлик дўстларимиз олқишлар билан кутиб олишди.

2018 йил давомида Қозоғистон Республикасининг барча вилоятларида маданият ва санъат соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилади. Бу йилда кўплаб концерт томошалари, театр гастроллари, музей экспонатларининг кўргазмалари, таълим соҳасидаги тажриба алмашуви ҳамда барча йўналишлар бўйича ходимларнинг малака оширилиши кўзда тутилган.

"Астана опера"да катта концерт

"Астана опера"да катта концерт

"Астана опера"да катта концерт

"Астана опера"да катта концерт

"Астана опера"да катта концерт

"Астана опера"да катта концерт

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol