Муниса Ризаевадан янги тарона - "Сеҳрлаб"

Сана: 12.03.2018 3261

Эстрадамизнинг ёрқин намоёндаси Муниса Ризаева навбатдаги ижод маҳсули билан мухлисларини хушнуд этди. Юртимиздаги етакчи радиотўлқинлар орқали жаранг сочган ва аъло даражада кутиб олинган мусиқий асар "Сеҳрлаб" деб номланган. Қўшиқ халқимиз орасида хит бўлишига шубҳа йўқ. Сабаби, айнан "Сеҳрлаб" таронаси, унинг илк ижод маҳсули "Аҳа, ўҳў"ни эслатади. Бу йўналишда куйланган мусиқий асарни мухлислар хонандадан узоқ кутишгани ҳам сир эмас. Композиция янги мавсумга, муносиб совға бўлди десак, янглишмаймиз. Албатта тингланг ва сиз ҳам баҳо беринг.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol