Шаҳзодадан навбатдаги видеопремьера - "Алдаган сен"

Сана: 10.03.2018 3111 қайноқ

Шаҳзодадан навбатдаги видеопремьера - "Алдаган сен"

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода яқиндагина “Алдаган сен” деб номланган таронасини тақдим  қилган эди. Қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топиб улгурган қўшиқ учун видеоклип  тасвирга олингани ҳақида ҳам маълум қилган эдик. Бугун мазкур видеоасар омма эътиборига намойиш этилди. Такрорланмас ғоя асосида суратга туширилган клип томошабинларни ўзига ром этишига шубҳамиз йўқ. Унда сюжет ҳам мусиқий асарга монанд яратилган. Клипда бош ролларни Адиз Ражабов ва Юлдуз Ражабовалар ижро қилган. Ижодий жамоа ҳақида тўҳталадиган бўлсак, қўшиқ муаллифи ва режиссёрлар  Сарвар ва Комил. Сценарий муаллифи Жамшид Хожиниёзов. Клип хонанда Шаҳзоданинг ғояси асосида суратга олинган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol