“Оппоқ орзулар” фильмининг премьера куни маълум бўлди

Сана: 08.03.2018 3480

“Оппоқ орзулар” фильмининг премьера куни маълум бўлди

Режиссёр Иброҳим Расуловнинг “Оппоқ орзулар” деб номланган фильмининг премьераси 28-март куни бўлиб ўтади. Бир йилдан ортиқ вақт давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни хонанда ва актёр Анвар Собиров ҳамда актриса Шаҳло Темировалар ижро этишган. Бундан ташқари фильмда Беҳзод Муҳаммадкаримов, Муяссар Бердиқулова, Беҳзод Ҳамроев, Малика Жўраева сингари маҳоратли актёр ва актрисалар жамоаси жамланган. Микойил Сулейманов сценарийси асосида суратга олинган “Оппоқ орзулар” фильмининг премьераси Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади. Мазкур фильм Анвар Собировнинг кинодаги олти йиллик танаффусдан кейинги илк фильмидир. Анвар Собиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига “Ва ниҳоят 378 кунлик меҳнат ниҳоясига етди, бу меҳнатга муносиб баҳо бериш сиз азиз мухлислар ҳукмига ҳавола”, дея изоҳ қолдирган. “Оппоқ орзулар” фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьерасига фильм ижодкорлари катта тайёргарлик кўрмоқда. Картинани 29-мартдан бошлаб Алишер Навоий номли кино саройида томоша қилишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol