Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган видеопремьера

Сана: 08.03.2018 3430 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган видеопремьера

Санъатимизнинг ёрқин юлдузи Нилуфар Усмонова ҳам байрам куни халқимизни янги ижод намунаси билан қутлади. Унинг узоқ кутилган ва барчани бирдек қизиқтирган “Асрайди” қўшиғи ва видеоклипи байрам совғаси сифатида юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари телеэкранлари орқали тақдим қилинди. Қўшиқ сокин оҳанглар остида ижро қилинган бўлиб, юрак юракка кириб боради. Мусиқий асар марҳум санъат вакили, шоир, режиссёр ва актёр Шуҳрат Нуралиевнинг хотирасига бағишланган. Тарона сўзлари ҳам унинг қаламига мансуб. Қўшиқнинг мусиқаси ва аранжировкаси устида Жасур Абдурағмонов иш олиб борган. Клип режиссёри Сарвар Исаев. Видеоклип қаҳрамонлари Адиз Ражабов ва Шаҳзода Матчанова. Нилуфар Усмонова томонидан тақдим этилган мазкур қўшиқ ва видеоклип мухлислар учун муносиб байрам совғаларидан бири бўлди. Ўйлаймизки, ушбу ижод маҳсли томошабинларга ёқади ва уларнинг қалбидан алоҳида жой эгаллайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol